Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қашқадарёда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди. “Иш” томонларнинг вояга етмаганлиги сабаб тугатиб юборилган — видео

С.С. ва онасининг айтишича, туғилган боланинг отаси оиланинг яқин қариндоши бўлган.

3170views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида жойлашган мактаб ўқувчиси C.C. 2019 йил 8-синфда ўқиётган пайтда тенгдоши Н.А.дан ҳомиладор бўлиб қолади. Орадан вақт ўтиб 2020 йил март ойида у қиз фарзандли бўлади, айни пайтда эса C.C. бир ёшга тўлган қизалоқни тарбиялмоқда. С.С. ва онасининг айтишича, туғилган боланинг отаси оиланинг яқин қариндоши бўлган. Маълум бўлишича, С.С. 2019 йил май ойида “кўричак” касаллиги билан оғрийди. Ўша вақтда тенгдоши Н.А. уйга овқат олиб келади ва биргаликда дарс қилиш баҳонаси билан қизга яқинлашиб, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, номусига тегади. Бу ҳолат эртаси куни ҳам рўй беради, аммо қиз Н.А.нинг таҳдидлари сабабли бу ҳақда ҳеч кимга айтолмайди. С.С.нинг онаси З.Б. бу воқеалар содир бўлганида уйида бўлмаганини айтади. Маълум бўлишича, ўша кунлари у турмуш ўртоғи ва қизлари билан далада ишлаш учун чиқиб кетишган.“Мен уни ҳомиладорлигини ҳомила 7 ойлик бўлганда билдим. Қамаши тумани Ички ишларига мурожаат қилдик. Болани соғлиги учун жавоб берасизлар деб биз 2 ой даволатдик. Бола карантин вақтида туғилди. Ҳозирги кунда мен ички ишларга ва қатор ташкилотларга мурожаат қилиб чиқдим. Лекин болалар вояга етмаган деб биттаям чора кўрилмаган”, дейди она.  З.Б. шунингдек, “портал”га, Ички ишлар вазирлигига, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига, Танзила Норбоевагача мурожаат билан чиққан. Унинг хатларига жавоб фақат Қамаши ИИБга келиб тушаверган. “Ички ишларнинг эса менга ёзган жавоби бир хил келяпти”, дейди қизнинг онаси З.Б. Шунингдек, томонлар тортишувидан сўнг оталикни аниқлаш бўйича ДНК экспертизаси ҳам ўтказилган.“ДНК да ҳаммаси аниқ бўлди. 99 фоиз бола аммамнинг ўғлидан эканинини билдик” - дейди З.Б. Мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирув олиб борган маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси А. Носиров вояга етмаган бола Н.А. жиноят содир қилган вақтида жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлиги сабабли айблилик масаласи ҳал қилмасдан туриб жиноят иши тугатилганини маълум қилган.
3170views0replies
0

Изоҳлар