• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 марта 2021

Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган автоблогерга жарима ёзмаган ЙПХ инспектори жазоланди

Бунда ЙПХ ходими ҳайдовчига қоидабузарлик содир этганлигини айтган, аммо маъмурий баённома расмийлаштирмасдан қўйиб юборган эди.

1060
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати жорий йил 9 март куни Тошкент шаҳрида ЙПХ ходими Ф. Сайхаматов томонидан автоблогер О. Машрапов бошқарувидаги автомобиль тўхтатилгани, ходим ҳайдовчига қоидабузарлик содир этганлигини айтгани, лекин, ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирмасдан йўлида давом этишига рухсат берганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, хизмат давомида тегишли талабларни бузганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ф. Сайхаматовга ҳамда қўл остидаги ходимлар устидан кунлик ва идоравий назоратни етарли даражада олиб бормаганлиги учун Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ махсус дивизион командири Ж. Мўминовга "Ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат бўйича текширув ўтказилишини, вазиятга ойдинлик киритилиб, хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган эди.

1060
0