Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда ЙПХ ходими йўлда қарама-қарши ҳаракатланган автоблогерга жарима ёзмади — видео

ИИВ ЙҲХББ ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган ҳолат юзасидан маълумот берди.

1524views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 9 март куни ижтимоий тармоқларда "Қарама-қарши юрган ҳайдовчига ЙПХ ходими жарима тузмади" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видеода ЙПХ ходими Ф.С. ҳайдовчи О.М. бошқарувидаги автомобилни тўхтатгани ва унга қоидабузарлик содир этганлигини айтиб, лекин, маъмурий баённома расмийлаштирмасдан йўлида давом этишига рухсат берганлиги ҳолати акс этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг хабарига кўра, мазкур ҳолат бўйича текширув ўтказилмоқда.
“Текширув давомида ҳолатга ойдинлик киритилиб, хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади”, - дейилади хабарда.
1524views0replies
0

Изоҳлар