Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбек футболидаги коррупция ҳақида гапирган “Турон” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Жамоа Суперлиганинг 8-турида “Қизилқум”га ютқазиб қўйганидан кейин, клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилган.

1368views0replies
0

"Турон" ФК

“Турон” футбол клуби Матбуот хизмати хабарига кўра, клубнинг “Қизилқум”га қарши ўйинидан кейин клуб раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилган. 
Унда клуб бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. 
Жамоани вақтинча польшалик мутахассис Богуслав Баниак бошқаради. 
Эслатиб ўтамиз, Исломбек Исмоилов кенг жамоатчиликка “Сўғдиёна” – “Турон” (1:0) ўйинидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўзбек футболидаги коррупция, ҳакамларнинг қинғир ишлари ҳақида айтган гаплари билан танилганди.  
ЎФА Исломбек Исмоилов ўйиндан кейин айтган гаплари учун икки ўйинга четлатганди.
1368views0replies
0

Комментарии