Излаш
RUUZ

Спорт

"Турон" клуби бош мураббийи футболдаги коррупция ҳақида охири "портлади" — видео

“Сўғдиёна” – “Турон” учрашувида бош ҳакам қарорларидан норози мураббий ўзбек футболидаги ҳакамларнинг қинғир ишлари ҳақида гапирди.

700views0replies
0

Видеодан кадр

Гап шундаки, учрашувда бош ҳакам Виктор Серазетдинов тўп меҳмонлар ҳимоячисининг юзига текканига қарамай, ҳакам вазиятни қўл билан ўйнаш деб баҳолаб, Жиззах клуби фойдасига пенальти белгилан эди. Якунда ушбу вазият “Турон”нинг мағлубияти билан тугади.
–  Аввало, “Сўғдиёна” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, нима “Турон”ни айби Суперлигага чиққаними? Ёки ҳакамларга пул билан чиқмаётганими? Бу нарсани ўтган икки ўйинимиздан буён умуман тушуниб бўлмаяпти. Бугунги вазиятда тўп футболчининг бошига текканини бутун дунё, бутун Ўзбекистон кўриб турибди, ҳакам эса тўп футболчини бошига текканига пенальти белгилаяпти. 
Мана ҳозир ўша ҳакам кийиниш хонасига кирсин, футболчилар йиғлаб ўтирибди. Буларга қачон чора кўрилади? Қачонгача бунга чидаш мумкин? Тозалаймиз дейишяпти, шуми тозалашаётгани?! Келиб кўмиб кетмоқда. Иккита турдан буён умуман футбол йўқ, ўйин фақат ҳуштак чалиш билан ўтмоқда. 70-80 нафар одам оиласини боқаман, деб тиним билмаяпти. Булар эса қачонгача шундай ишлашади? Учта одам майдонда жамоани “калласини олиб ташлаяпти”. Ўзбекистонда шуми адолат? Қани бу ерда адолат? Қачонгача коррупцияга қарши курашиш мумкин. Ҳалол ўйна дейишди ҳаммага, биз ҳалол ўйнаяпмиз, ҳакамларга чиқаётганимиз йўқ, мана аҳвол! Пул билан чиқмасангиз каллангизни олиб ташлайди! Ким чора кўради буларга?”, - дея ўз муносабатини билдирди “Турон” бош мураббийи Исломбек Исмоилов.
Мураббий ушбу гаплари учун бутун умрга футболдан четлатишларига ҳам рози эканлигини, лекин бу масалада кимдир охиригача курашиши, охиригача бориши кераклигини таъкидлайди. 
–  Майли, ёш мураббийман, кўчадан иш топиб оламан. Аммо жамоа нима қилади? Жамоа ғалаба қозонса, мукофот пули оламан, оиламга олиб бораман, деб кутиб яшамоқда. Ҳамма оғзида гапиради, амалда эса ҳеч нарса йўқ, - дейди учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Исмоилов.
Маълумот учун, бу баҳсдан кейин “Турон” Суперлигада сўнгги ўринга тушди, “Сўғдиёна” эса 6 очко билан Суперлига пешқадами бўлиб олди.
700views0replies
0

Изоҳлар