Поиск
RUUZ

Экономика

Тошкентдан Тошкент вилоятига соатига 120 км тезликда юрадиган электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилади

Бунинг учун ўнта электропоезд харид қилинади ва уларда пойтахт билан ягона чипта тизими жорий қилинади.

558views4replies
0

Иллюстрация / omchanin.livejournal.com

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи давомида, пойтахт ва вилоят шаҳарлари ўртасида юрадиган замонавий электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди.
Бунинг учун соатига 120 километр тезликда ҳаракатланадиган ўнта электропоезд харид қилинади. Мазкур поездларда пойтахт билан ягона чипта тизими жорий қилинади.
Бундан ташқари, вилоят туманларини ўзаро ва пойтахт билан боғлайдиган жамоат транспортини ривожлантириш дастури қабул қилинади.
Дастур доирасида 20та янги йўналишлар очилади, 120дан зиёд янги бекат қурилади ва 13та автостанция барпо этилади.
558views4replies
0

Комментарии