Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 12:00 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси 2-даражали йўлда 32 ёшли Spark ҳайдовчиси автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг ўнг томонида олиб борилаётган демонтаж ишлари сабаб реклама баннери автомобилнинг устига қулаб, зарар етказган.
Маълумотга кўра, ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.
“Мазкур ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда. Ҳолат ўрганилиб, белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланади”, - дейилади ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарида.