9 июнь куни Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси Олмаота-Самарқанд-Олмаота йўналишида Самарқандга илк қатновни амалга оширди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 8 июнь куни Uzbekistan Airways АЖ томонидан "Самарқанд- Олмаота-Самарқанд" йўналишида йўлга қўйилган авиақатновнинг биринчиси амалга оширилган эди.


Эслатиб ўтамиз, миллий авиакомпания томонидан Қозоғистонга ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари парвоз амалга оширилмоқда. Air Astana эса ҳафтанинг ҳар чоршанба ва якшанба кунлари ўз рейсларини амалга оширишни режалаштирган.
Учиш вақти: Самарқанддан Олмаотага 1 соат 55 минут, Олмаотадан Самарқандга эса 1 соат 35 минут.
