• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 18 июня 2021

Намангандаги "қўйлар намойиши" ташкилотчисига жарима ва қамоқ берилди

У қўйларни Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб келган эди.

1185
0
kun.uz

Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани биноси олдида “қўйлар намойиши” ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бунга нисбатан Наманган вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йил 18 июнь куни жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судида туман ҳокимлиги биноси олдига қўй ҳайвонларини олиб келган фуқарога нисбатан МЖтКнинг 54,104,161,183 ва 194-моддаларининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Бундан ташқари, унга нисбатан МЖтКнинг 161-моддаси билан БҲМнинг 3 баравари ҳамда МЖтКнинг 194-моддасининг 1-қисми билан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Шунингдек, ушбу фуқарога МЖтКнинг 183-моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

1185
0