Поиск
RUUZ

Политика

“Адолат” партияси Ўзбекистонда “Дарсликлар бўйича илмий-тадқиқот институти”ни ташкил этиш таклифини илгари сурди

Ҳуқуқшунос олимлар бу таклифга ўз муносабатларини билдиришди.

300views0replies
0

t.me/adolat_uz

Олимлар А.Расулов ва Ш.Хўжаев “Адолат”нинг “Дарсликлар бўйича илмий-тадқиқот институти”ни ташкил этиш орқали янги авлод дарсликлари ва ўқув адабиётларини тайёрлашга оид таклифларига эътибор қаратишган. 
Уларнинг фикрича, бугун мазкур вазифани Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази амалга ошириб келмоқда. Бундай институтни ташкил этиш барча фанлар бўйича мутахассисларни бир илмий тузилма доирасида бирлаштиришни назарда тутади, бу эса тегишли соҳа олим ва мутахассисларининг жамоасини яратишни тақозо этади. 
Функцияларни битта институтга юклаш манфаатлар тўқнашувининг вужудга келиши хавфини оширади, соғлом рақобатни тўлиқ таъминлашга имкон бермайди. Бу борада муаллифлар танлов асосида саралаб олишни назарда тутувчи амалдаги тизимни сақлаб қолиш ҳақидаги хулосага келишган. 
Мақоланинг тўлиқ матнини ушбу ҳавола орқали ўқинг
300views0replies
0

Комментарии