• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 21 июля 2021

Россия Тошкент вилоятидан келтириладиган помидор ва қалампирга тақиқ қўйди

Чеклов 22 июлдан бошлаб амал қилади. Маҳсулотларда иккита вирус аниқланган.

675
0
president.uz / Иллюстрация

Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (“Россельхознадзор”) 22 июлдан Тошкент вилоятида етиштирилган помидор ва қалампир импортини тақиқлаб қўйди.

Бунга ушбу вилоятдан келтирилган маҳсулотларда “помидор жигарранг бужмайиш вируси” (Tomato brown fruit virus) ва пепино мозаика вируси (Pepino mosaic virus) аниқлангани сабаб бўлган.

22 июлгача юкланган партиялар фитосанитар экспертизадан ўтказилганидан кейин мамлакат ҳудудига олиб кирилишига рухсат берилади.

Қайд этилишича, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан тегишли тадқиқот натижалари ва вируслардан холи бўлган корхоналарнинг аниқ рўйхати юборилганидан кейин рухсат бериш масаласи Россия томонидан кўриб чиқилади.

675
0