Поиск
RUUZ

Интервью

Ўқиш жойидан онлайн тарзда маълумотнома олиш имконияти пайдо бўлди

Талабалар эндиликда ўқиш жойидан маълумотномани ЯИДХПдан олишлари мумкин. Ҳужжат талаба ҳақидаги барча маълумотларни ўз ичига олиб, онлайн равишда тақдим этилади.

5252views1replies
1

ЛБМА

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) “ўқиш жойидан маълумотнома олиш“ хизмати пайдо бўлди. Аввал ушбу ҳужжат фақат таълим муассасасида берилар эди, деб хабар берди UzNews.uzʼга лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг матбуот хизмати.
Хизмат президент ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази, UZINFOCOM ягона интегратори ва олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ишга туширилди.
“Ўқиш жойидан маълумотнома олиш“ хизмати автоматлаштирилган бўлиб, ҳужжатни шахсий кабинетда ҳужжатлар репозиторийсида сақлаш ва чоп этиш имконияти билан дарҳол тақдим этилади.
Хизматни топиш жуда осон, my.gov.uz сайтидаги қидирув майдонига “ўқиш, маълумотнома, таълим“ калит сўзларни ёзиш орқали ёки “Таълим“ тоифасига ўтиш кифоя. Натижада талаба тўғрисида таълим муассасаси, номи, таълим тури ва қабул қилинган йилга қадар батафсил маълумот электрон ҳужжат шаклида берилади.
Маълумотномани олишда таълим муассасасига бевосита мурожаат қилишни ва уни беришда навбатда кутишни истисно этиш йўли билан енгиллаштириш мақсадида жорий этилди.
Таъкидлаш жоизки, ЯИДХП орқали олинган ҳужжатлар қонуний ва давлат органларига ЯИДХПда шакллантирилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш қатъиян ман этилади.
5252views1replies
1

Комментарии