• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 октября 2020

Андижонда газ-заправкаларнинг ишлаш вақти қисқартирилди

Бу вилоятга келувчи табиий газ босимида пасайиш кузатилгани билан изоҳланди.

1382
0
Mezon.io

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабарига кўра, қиш мавсумида табиий газни етказиб беришда технологик режим жараёнларидаги газ билан боғлиқ ишлар бажарилиши муносабати билан вилоятга келувчи табиий газ босимида пасайиш кузатилмоқда.   

Шу сабабли етказиб берилган табиий газ тақсимотига кўра, табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилган. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоятдаги мавжуд автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларига табиий газни етказиб бериш жорий йилнинг 27 октябридан ҳар куни эрталаб соат 06:00дан кеч соат 16:00га қадар белгиланди. 

“Вилоятимиздаги барча ҳайдовчилардан ўз автоуловларига газ тўлдиришда ҳар кунлик белгиланган 06:00 – 16:00 вақт оралиғида газ тўлдириш ишларини техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, вилоятдаги мавжуд 81 та автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари автомобилларга мазкур вақт оралиғида ёқилғи етказиб бериш қувватига эга эканлиги эслатиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш орқали қўшимча даромад олиш мумкинлиги айтилганди.

Саноат тармоқларидаги 9 ойлик натижалар ва йил якунигача бажарилиши лозим бўлган вазифалар муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида президент ички бозорга қўшимча газ етказиб бериш бўйича топшириқлар берганди

1382
0