Тошкент вилояти божхоначилари томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда қимматбаҳо металллардан ясалган заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, «Бекобод-авто» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаро божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган. Натижада фуқароларнинг бел қисмига матога ўраб яширилган умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик 1 696 гр заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”,- дейилади хабарда.