• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 28 декабр 2023

Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал ижара ставкалари белгиланди

Тошкент шаҳри ва бошқа шаҳарларда турар-жой биноларининг квадрат метрини ва автомобилларни ижарага беришнинг ставкалари минимал қиймати тасдиқланди.

1427
0
UzNews.uz

2024 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Солиқ солиш мақсадида 2024 йилда мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:

— Тошкент шаҳрида – 25 минг сўм, нотурар жой учун 40 минг сўм;

— Нукус ва вилоят марказларида – 12 минг сўм, нотурар жой учун 23 500 сўм;

— Бошқа аҳоли пунктларида – 5 минг сўм, нотурар жой учун 10 минг сўм.

Бир дона автомобиль транспорти учун барча вилоятларга бир хил 780 минг сўм. Шунингдек, микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари учун эса 1 млн 550 минг сўм этиб белгиланди.

Мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилиши ҳамда кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги шартномалардан ташқари) ҳам татбиқ этилади.

1427
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш