• 12 896 сўм
    15.2
  • 14 339 сўм
    -196.91
  • 159 сўм
    2.7
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 896 сўм
    15.2
  • 14 339 сўм
    -196.91
  • 159 сўм
    2.7
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 4 апрел 2023

Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилди

Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хизмат текшируви бошлади.

777
0
Kun.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда  Қўқон педагогика институти ТТЖ қизлар яшайдиган хоналаридан бирига кузатиш камераси яширинча ўрнатилгани акс этган хабарлар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ахборот хизмати расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 4 апрель куни мазкур институт талаба қизлари вазирликнинг расмий телеграм ботига мурожаат қилган.

Вазирлик Ахборот хизмати шикоят қилган қиз билан суҳбатлашгач, вазирликнинг Фарғона ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан Қўқон педагогика институтига бориб, вазият ўрганилган. Ўрганиш натижасида  қизларнинг хонасига ҳақиқатдан ҳам видеокамера ўрнатилгани аниқланган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини ва айбдор шахслар аниқлангач, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади.

777
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш