Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди – Табиат ресурслари вазирлиги

Аввалроқ, дунё шаҳарлари орасида ҳаво сифати бўйича тадқиқот натижалари эълон қилиниб, Тошкент унда ҳавоси энг ёмон бўлган топ-20 шаҳарлар орасидан жой олганди.

165views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда табиат ресурслари вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов маълум қилди. 
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг табиий хусусиятлари сабабли атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар – чанг миқдори юқори ҳисобланади.
Тошкент шаҳридаги ҳаво сифати 15 та нуқтага ўрнатилган мосламалар орқали ўлчаб борилган. Кузатув натижаларига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши даражаси ҳавонинг "ўрта" ва "яхши" даражадаги ифлосланиш тоифасига киради. Бу эса инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.
"Табиат ресурслари вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганиш таҳлил ишлари олиб борилиб, шаҳар ҳудудининг бир нечта нуқталарида атмосфера ҳавосидан таҳлил учун намуналар олинди. Олинган таҳлил натижаларига кўра атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар миқдори меъёр даражасидан ортиқ ҳолатлар аниқланмади", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, House Fresh халқаро жамоатчилик лойиҳасининг ҳаво сифати бўйича тадқиқоти эълон қилиниб, Тошкент дунёнинг ҳаво сифати энг ёмон бўлган 20 та шаҳарлар орасига кирган эди. 
165views0replies
0

Изоҳлар