Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда декабрда ноқулай об-ҳаво туфайли самолётлар 58 марта бошқа аэропортларга йўналтирилган

Қандай ҳолатларда компания йўловчиларга 25 фоиз миқдорида компенсация тўлаши маълум қилинди.

156views0replies
0

Uzbekistan Airports

Декабрь ойида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемалари 58 марта бошқа аэропортларга мажбурий равишда йўналтирилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Uzbekistan Airways" АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова хабар берди.
Маълум қилинишича, 26 декабрь ҳолатига кўра эса жадвал асосида 1957 та авиақатнов амалга оширган. Шулардан умумий ҳисобда 1136 таси кечиктирилган холда парвоз қилган.
Декабрь ойида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемалари 58 марта бошқа аэропортларга мажбурий равишда йўналтирилган. Жумладан Навоий - 13 марта, Наманган - 8 марта, Бухоро - 3 марта, Самарқанд - 14 марта, Тошкент - 10 марта, Фарғонага - 7 марта.
Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли авиақатновлар кечиктирилган ёки бекор қилинган ҳолларда эса йўловчилар авиачипталарнинг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилаётган рейсларнинг учиб келиш терминали турли сабабларга кўра ўзгарса, йўловчилар авиакомпания томонидан ўз манзилларига ер транспорти орқали етказиб қўйилади.
Агар бу жараён амалга оширилмаса, йўловчиларга авиакомпания томонидан авиачипта тариф тури ва етиб бориш манзилидан келиб чиққан холда 25 фоиз миқдорида компенсация тўланади.
156views0replies
0

Изоҳлар