• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 26 декабр 2022

Фарғонада ўқитувчи ва ўқувчининг яқинлари мактабда ўзаро жанжаллашди — видео

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

552
0
Видеодан кадр

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 15-сонли ўрта мактабда ўқитувчилар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 декабрь куни 15-мактабнинг 7-синф ўқувчиси М.О. дарс пайтида ташқарига чиқиб келиш учун ўқитувчиси Р.Т. дан рухсат сўраган. Бироқ ўқитувчи унга жавоб бермаган бўлсада ўқувчи рухсатсиз ташқарига чиқиб кетаётган вақтида, ўқитувчи Р.Т.нинг “қуш уясида кўрганини қилади” деган гапини эшитиб, ўқувчи яқинлари Р.У. ҳамда У.Р.ларни чақириб келган. Натижасида мактаб ўқитувчилари билан синф хонасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Жанжал давомида ўқитувчилар Р.Т. ва М.У.лар тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

552
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш