2022-2026-йилларда Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий Ҳаракатлар Стратегияси лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатда келтирилган сўнгги йиллардаги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўлими Европа давлатларига қараганда 4 баробар кўпдир.
Шу билан бирга, 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўлимининг асосий сабаби йўл-транспорт жароҳатлари ҳисобланади. Улар сил, гастроэнтерит ва ОИВ/ОИТС каби касалликлардан кўра кўпроқ ўлимга олиб келади.
Юқоридаги стратегияга мувофиқ, мактабларда ва улардан камида 500 метр масофада шакарли газланган ичимликлар, энергетик ичимликлар, тез тайёрланадиган таомларни сотишни тақиқлаш режалаштирилаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Мазкур буйруқ янги ўқув йилидан кучга кириши мумкин.