Излаш
RUUZ

Спорт

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧда ўзбекистонлик боксчи қизлар бронза медалини қўлга киритди

Бунга қадар аёллар терма жамоаси аъзолари жаҳон чемпионатида медаль қўлга киритишмаган эди.

324views0replies
0

Миллий Олимпия Қўмитаси

Туркиянинг Истанбул шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалини қўлга киритди.
-50 кг вазн тоифасида Азиза Ёқубова мусобақанинг ярим финал босқичида колумбиялик Ингрит Валенсияга қарши рингга кўтарилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
+81 кг вазн тоифасида қатнашган ўзбекистонлик боксчи Моҳира Абдуллаева ярим финал жангининг 1-раундида жароҳат олиб, беллашувни давом эттира олмади. Шу боис ҳакамлар унинг рақиби марокашлик Хайжа Мардининг ғалабасини эътироф этди ва Моҳира Абдуллаева бронза медали билан тақдирланди.
Шу тариқа, мазкур мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун 2 та бронза медали билан якунланди. Қайд этиш жоиз, бу мусобақа аёллар боксида жаҳон чемпионатларидаги илк медаллар сифатида тарихда қолади.
324views0replies
0

Изоҳлар