Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

Ушбу ЙТҲда жабрланган яна бир ўзбекистонлик бугун вафот этди.

464views0replies
0

ФВВ

Кеча Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида Ўзбекистон автобуси ЙТҲга учрагани ва икки нафар ўзбекистонлик вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тезкор топшириқларига асосан Ҳукумат қарори билан ФВВ ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 13 май куни соат 18:05 да Жамбул области Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб бориб, Қозоғистоннинг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашди ва ҳамкорлик асосида ташкилий ва амалий ҳаракатлар олиб борилди.
Соат 23:40 да Жуалин туман марказий шифохонасидан йўлга чиқиб, 14 май куни соат 04:55 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси "Ғишткўприк" божхона масканига етиб келди.
Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида 2 нафар вафот этган фуқароларнинг жасадлари яшаш манзили – Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди.
Бугун, 14 май куни бахтсиз ҳодиса оқибатида яна бир фуқаро вафот этди. Айни пайтда марҳумни олиб келиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилди.
Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.
464views0replies
0

Изоҳлар