Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Фарғонада 45 ёшли эркак хотинини болта билан чопиб ўлдирди

4 нафар фарзанди бўлган эркак қотилликни бажариб, руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга воқеани айтиб берган.

3674views0replies
0

UzNews.uz

Фарғонада 4 нафар фарзанди бор эркак хотини ўлдирди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Аниқланишича, 2022 йил 19 апрель куни соат 08:00 ларда 1977 йилда туғилган Х.Д. турмуш ўртоғи билан яшаш хонадонида уй ишларини ўз вақтида қилиш масаласида ўзаро жанжаллашиб қолади.
Жанжал натижасида, Х.Д. турмуш ўртоғини хўжалик болтаси билан бош ва бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Маълумот берилишича, Х.Д.нинг 4 нафар фарзанди бўлган. У шунингдек, руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда олинган.
Қотилликдан сўнг, Х.Д. Қўқон шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга содир этган жинояти ҳақида айтиб берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан фуқаро Х.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.
3674views0replies
0

Изоҳлар