• 12 831 сўм
    -55.77
  • 14 543 сўм
    -82.54
  • 161 сўм
    0.2
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 831 сўм
    -55.77
  • 14 543 сўм
    -82.54
  • 161 сўм
    0.2
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 3 март 2022

МБ банкларга кун давомида рубль курсини ўзгартириб, сотиб олиш ва сотиш курси фарқини сақлаб туришни тавсия қилди

Марказий банк тижорат банкларига валюта рискларини минималлаштириш ва ўз ватанига пул жўнатаётган Россиядаги ўзбекистонликларни қўллаб-қувватлаш бўйича тавсия этилган чора-тадбирларни айтиб ўтди.

229
0
РИА Новости

Россия рубли айирбошлаш курси кескин тебранаётган ҳамда биржа ва биржадан ташқари курслар ўртасида сезиларли тафовутлар юзага келаётган пайтда Россиядаги ўзбекистонликларнинг ўз маблағларини эркин валютага алмаштириш жараёнида йўқотишларга олиб келмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Марказий банки қуйидагиларни маълум қилди:

— Барча тижорат банкларига Россия рублидаги пул ўтказмалари бўйича айирбошлаш операцияларини узлуксиз амалга ошириш ҳамда валюта курсини белгилашда сотиб олиш ва сотиш курслари ўртасидаги фарқни мақбул даражада сақлаб туриш;

— Банкларнинг валюта хавф-хатарларини минималлаштириш мақсадида Россия рублини сотиш ва сотиб олиш курсларини жорий халқаро котировкаларга асосан кун давомида ўзгартириб бориш юзасидан тавсиялар берилди.

"Бу Россиядаги Ўзбекистон фуқароларига пул маблағларини Россия рублида юбориш ва республика ҳудудида ушбу маблағларни ихтиёрий валютада қабул қилиб олиш имконини беради", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Марказий банк мавжуд вазиятни доимий кузатиб бормоқда ва зарур ҳолларда аҳоли манфаатларини ҳамда миллий валюта ва банк тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриб боради.

229
0