• 12 831 сўм
    -55.77
  • 14 543 сўм
    -82.54
  • 161 сўм
    0.2
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 831 сўм
    -55.77
  • 14 543 сўм
    -82.54
  • 161 сўм
    0.2
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 26 май 19:26

Намангандаги "Cўнгги қўнғироқ" байрамида газли шарлар портлаб, ўқувчи қизни сочи ёниб кетди — видео

Оқибатда мактаб директори ишдан бўшатилиб, директор ўринбосари ва ўқитувчига интизомий чора қўлланилган.

369
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Сўнгги қўнғироқ" байрамида газли шарлар портлаб, қизларни сочи ёниб кетгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ММТБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган ва ҳолат Чортоқ туманидаги 48 – умумтаълим мактабида содир бўлгани аниқланган.

Меҳнат кодексига кўра, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги, ўзига юклатилган лавозим вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги ва бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Шунингдек, мактабнинг ММИБ директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилган.


369
0

Изоҳ