• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 29 июн 2021

Тошкентда беҳаё фото ва видеолар орқали қарийб 300 млн сўм ундирмоқчи бўлган аёл ушланди

Аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлган эркакни шарманда қилиш билан қўрқитиб келган.

1300
0
UzNews.uz

Прокуратура департаменти ва ИИББнинг Яшнобод тумани бўлимлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтлик товламачи аёл қўлга олинди

Аниқланишича, Г. (аёл) Б. билан беҳаё фото ва видеоларни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик учун талаб қилган 85 млн сўмдан 10 млн сўмини пластик картасига ўтказиб олган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, Г. жорий йилнинг март ойидан бери Б.ни 200 млн сўмдан ортиқ пулини товламачилик йўли билан қўлга киритган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

1300
0