Президент фармони билан, 2022 йилда расмий саналарни нишонлаш вақтидаги қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунларини кўчириш белгиланди.
Иш ҳафтаси қандай бўлишидан қатъи назар, барча ишчилар учун 3 январь (душанба), 11 июль (душанба) ва 2 сентябрь (жума) саналари қўшимча ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинган.
Ҳафтасига олти кун ишлайдиганлар учун яна олти дам олиш куни бўлади – 4 январь (сешанба), 4 май (чоршанба), 5 май (пайшанба), 12 июль (сешанба), 3 сентябрь (шанба) 31 декабрь (шанба).
Бунда, ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
• шанба 8 январдан сешанба 4 январга
• шанба 7 майдан чоршанба 4 майга
• шанба 14 майдан пайшанба 5 майга
• шанба 16 июлдан сешанба 12 июлга