• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Коронавирус 22 феврал 12:28

Хитойлик тадқиқотчилар кўршапалак вируси COVID-19 билан ўхшашлигини аниқлашди

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, вирус SARS-CoV-2 каби инсон ҳужайраларига осонликча кира олмайди.

284
0
Keystone Press Agency

Хитойлик тадқиқотчилар кўршапалак вируси одам ҳужайраларига COVID-19 билан бир хил йўл билан киришини аниқлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

"Яқинда аниқланган кўршапалаклар коронавируси одам ҳужайраларига кириш учун COVID-19'ни келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 вируси билан бир хил ҳужайра юзасидаги оқсилдан фойдаланади, бу унинг қачондир одамларга тарқалиш эҳтимолини оширади," - дейилади агентлик хабарида.

Бироқ, тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, вирус SARS-CoV-2 каби инсон ҳужайраларига осонликча кира олмайди.

Шу билан бирга, HKU5-SoV-2 кўршапалак вируси SARS-CoV-2 каби ҳужайралар юзасидаги АCЕ2 рецептор оқсили орқали ҳужайраларга киришга ёрдам берадиган хусусиятга эга.

ОАВ 21 февраль куни Хитойда кўршапалакларда COVID-19'га ўхшаш янги коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди. Аниқлик киритилишича, вирус HKU5 коронавирусининг янги линияси бўлиб, у Гонконгда кўршапалакнинг бир тури бўлган япон нетопирида аниқланган.

284
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш