• 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Об-ҳаво 19 июн 2024

Ҳафта ўртасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +41 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта ўртасида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

265
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни ва иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати +34...+39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41 даражагача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади.

Текислик ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида кечга томон ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда момақалдироқ кузатилади, айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда

15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон момақалдироқ бўлиши, шаҳарнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +35...+38 даража бўлади.

Шамол шарқдан соатига 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучаяди.

265
0