• 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 2 март 2021

Бошқа вазирликларга бериладиган маблағни кўриб ҳавас қиламан — Олий таълим вазири

Абдуқодир Тошқулов депутатлар олдида талабалар турар жойлари бўйича ҳисобот бермоқда.

495
0
Қонунчилик палатаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот беряпти.

Вазир нега ОТМлар ётоқхоналар қурмаслиги ҳақида берилган саволга олий таълим тизими кўпчилик ўйлаганидек бой эмаслигини таъкидлади. Унга кўра, ОТМлар зарарга ишламоқда. 132 та ОТМлардан атиги 34 таси (давлат ОТМ) ўзини ўзи молиялаштира олади. Бошқалар бюджетдан олинадиган пул ҳисобига яшамоқда. Пандемия даврида контракт нархи оширилмагани туфайли тизим 1 трлн сўм зарар кўрган.

Қайд этилишича, 400 ўринли ётоқхонани қуриш 22,5 млрд сўмга тушади. Қолаверса, вазир ректорлар бюджетида пул бўлса ҳам қурилиш қилишдан қўрқишини айтди. Бунинг сабаби сифатида ОТМда қурилишга масъул бўлим йўқлиги, жавобгарликдан қўрқишини келтирди.

“Бошқа ижтимоий вазирликларга, номини айтмай, берилаётган пулларга ҳавасим келади. Олий таълимгаям энди шу берилиши керак”, - деди А. Тошқулов.

495
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш