• 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 586 сўм
    54.63
  • 14 759 сўм
    220.7
  • 160 сўм
    0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 25 июн 13:41

Ўзбекистонда маълум тоифадаги фуқароларни бепул даволаш учун касалликлар рўйхати тасдиқланди

1 июлдан бошлаб, имтиёзли тоифадаги фуқаролар 13 та тиббий йўналиш бўйича бепул даволаниш имконига эга бўлишади.

503
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан, 1 июлдан бошлаб, имтиёзли тоифадаги фуқароларни даволаш давлат бюджетидан амалга оширилади.

Имтиёзли тоифадаги фуқароларни даволаш шифокор томонидан белгилаган йўриқнома асосида, «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали бепул таъминланади.

Ҳужжатга кўра, жами 13 та йўналиш қамраб олинган, жумладан, урология, травматология, пульмонология, онкология, эндокринология, офтальмология, кардиология, гастроэнтерология ва бошқалар.

Шунингдек, 1 январдан бошлаб, давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилган ҳудудлардаги туман (шахар) ва ҳудудий даражага кирувчи тиббиёт муассасаларида электрон навбат асосида режалаштирилган стационар тиббий ёрдамни бепул олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар қуйидагилардир:

• шахсий даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўловчилар;

• меҳнат стажи ҳисобга олиниши учун керакли солиқ миқдорини тўлаган шахслар;

• вояга етмаганлар, таълим муассасаларида ўқийдиган ўқувчилар ва талабалар, ҳомиладор аёллар ва икки ёшгача бўлган болага ғамхўрлик қилаётганлар, меҳнат идораларида расмий равишда ишсиз деб рўйхатга олинганлар, давлат пенсиясини олувчи фуқаролар ва «Ягона ижтимоий ҳимоя реестри» орқали кам таъминотланган оилалар аъзолари ёки «Қашшоқ оилалар реестри» орқали қашшоқ оилалар деб тан олинган шахсларнинг оила аъзолари.

Тўлиқ бепул даволаш рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

503
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш