• 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 986 сўм
    10.94
  • 13 938 сўм
    -83.08
  • 164 сўм
    0.7
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 18 август 2022

Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаларида Европадагига қараганда 4 баробар кўп болалар ҳалок бўлмоқда

5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўлимининг асосий сабаби йўл-транспорт ҳодисалари натижасида олинган жароҳатлардир.

928
0
UzNews.uz

2022-2026-йилларда Ўзбекистонда ўсмирлар саломатлиги ва фаровонлигини мустаҳкамлаш бўйича Миллий Ҳаракатлар Стратегияси лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда келтирилган сўнгги йиллардаги статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўлими Европа давлатларига қараганда 4 баробар кўпдир.

Шу билан бирга, 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўлимининг асосий сабаби йўл-транспорт жароҳатлари ҳисобланади. Улар сил, гастроэнтерит ва ОИВ/ОИТС каби касалликлардан кўра кўпроқ ўлимга олиб келади.

Юқоридаги стратегияга мувофиқ, мактабларда ва улардан камида 500 метр масофада шакарли газланган ичимликлар, энергетик ичимликлар, тез тайёрланадиган таомларни сотишни тақиқлаш режалаштирилаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Мазкур буйруқ янги ўқув йилидан кучга кириши мумкин. 

928
0