• 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 27 август 2021

Наманганда газ баллони портлаши натижасида икки уй ва бир автомобиль ёнди — видео

Уй эгаси куйиш тан жароҳати олган. ФВВ ҳодиса тафсилотини маълум қилди.

759
0
видеодан кадр

Наманганда газ балонни портлаши натижасида икки уй ва бир автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 17 август куни соат 19:08 да Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Қумтўғон” МФЙ Янгиобод-18 кўчасида жойлашган уйларнинг бирида содир бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти ФВБнинг 2 та ёнғин ўчириш экипажи соат 19:14 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 19:38 да тўлиқ бартараф этишган.

Ёнғин натижасида хонадон шифт ва том қисмининг 65 кв.метр майдони ва уй-рўзғор буюмлари, дарвозахонада турган Lada Largus автомашинаси ҳамда қўшни хонадон том қисмининг 15 кв.метр майдони ёниб, зарарланган.

Шуниндек, ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан-жароҳати олган. 

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида хонадоннинг 500 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. 

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланиб, ҳодиса юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

759
0