• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 6 сентябр 2021

Жиззахда 33 нафар ходим номига қарийб 700 млн сўм кредит олган катта ҳамшира ушланди

Тиббиёт бирлашмасида ишловчи аёл ҳамшира ва фаррошларга қўшимча маош ёзиш, байрамларда рағбат пули чиқариб беришни ваъда қилган.

785
0
Видеодан кадр

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 33 нафар ҳамшира ва фаррош номига қарийб 700 млн сўм кредит расмийлаштирган Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлими катта ҳамшираси ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.  

Аниқланишича, у 2017–2020 йиллар мобайнида қўл остидаги ходимлар номига 695 млн 140 минг сўм миқдорида кредит расмийлаштирган.

У ҳамшира ва фаррошларни навбатчилик кунларига қўшимча маош ёзиш, байрам кунларига рағбат пули чиқариб бериш ваъдаси билан алдаб, кредитларни шахсан ўзи тўлашини айтган.

Кейинроқ катта ҳамшира кредит маблағларини тўламаслигини билдирган, бу пуллар суд орқали ҳамшира ва фаррошларнинг маошидан ундириб олинган.

Ҳолат бўйича катта ҳамширага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.

785
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш