• 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 15 сентябр 2021

Тошкентда хизмат автомобилида ухлаган ЙПХ ходими ишдан олинди

Инспектор олдин ҳам интизомий жазолангани, профилактик суҳбатлардан ўзига тегишли хулоса чиқармаганлиги маълум бўлди. Унинг командирлари ҳам жазоланади.

2707
0
Видеодан кадрлар

Аввалроқ, Тошкент шаҳар ЙПХ инспектори А. Жўрақулов хизмат автомобилининг салонида ухлаб ётгани, унинг ухлаб ётганини тасвирга олган фуқарога номақбул ҳаракатлар қилиб, сигарет чеккани, унга нисбатан хизмат текшируви бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўтказилган хизмат текширувига кўра, А. Жўрақулов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлиги, якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилганлигига қарамай ўзига тегишли хулоса чиқармасдан хизмат давомида турли номақбул ҳаракатлари, масъулиятсизлиги, шунингдек ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун ички ишлар органларидан бўшатилиши, шунингдек, ушбу ходимнинг бевосита командирлари интизомий жазоланиши бўйича хулоса қилинган.

2707
0