• 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 002 сўм
    14.21
  • 13 166 сўм
    51.55
  • 146 сўм
    0.61
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 12:24

Ўзбекистонга импорт қилинадиган юк вагонлари ҚҚСдан озод этилади

Юк вагонлари паркини кенгайтириш мақсадида тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар берилади. Жумладан, вагонлар импортида ҚҚС бекор қилинади, темир йўл инфратузилмасидан фойдаланиш учун 20 фоизгача чегирма берилади.

51
0
Иллюстрация

Шавкат Мирзиёев «Ўзавтойўл» илмий-амалий марказида транспорт-логистика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан ўтказилаётган учрашувда темир йўл соҳасида бизнес вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги чораларни маълум қилди.

Давлат раҳбари юк вагонларига бўлган талаб йил сайин ортиб бораётганини таъкидлади. Шу муносабат билан вагонлар паркини ҳар йили 5–6 минг донага кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Бу мақсадда тадбиркорларга бир қатор имтиёзлар тақдим этилади.

Хусусан, юк вагонлари импорти қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод қилинади. Шунингдек, темир йўл инфратузилмасидан фойдаланиш тўловларига 20 фоизгача чегирма берилади.

Маҳаллий вагонлар халқаро юк ташишда фойдаланиш учун тақдим этилганда эса ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланилади.

Президент, шунингдек, Жаҳон банки билан ҳамкорликда темир йўл соҳаси учун янги тариф сиёсати ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Масъулларга 2027 йилдан бошлаб ушбу сиёсатни босқичма-босқич жорий этиш топширилди.

Жумладан, келгуси йилдан ҳар бир йўналиш бўйича темир йўл инфратузилмасидан, локомотивлардан ва вагонлардан фойдаланиш тарифларини алоҳида кўрсатиш тизимини жорий этиш режалаштирилган.

51
0

Изоҳ