• 11 988 сўм
    -2.65
  • 13 115 сўм
    -22.09
  • 145 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 988 сўм
    -2.65
  • 13 115 сўм
    -22.09
  • 145 сўм
    -0.83
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 08:33

Tashkent City’da қаровсиз ҳайвонларни боқиш тақиқланиши мумкин

Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказининг янги қоидалари лойиҳасида умумий фойдаланиш ҳудудларида қаровсиз ҳайвонларни боқишни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, эгасиз қолдирилган ёки боғичсиз юрган уй ҳайвонлари бўйнида махсус белги бўлган тақдирда ҳам тутиб кетилиши мумкин. Эгаларига ҳайвонларни қайтариб олиш учун беш кун муддат берилади.

66
0
Георгий Намазов / UzNews.uz

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги бинолар ва ободонлаштирилган ҳудудлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Лойиҳанинг алоҳида бўлими уй ҳайвонларини сақлаш ва сайр қилдириш талабларига бағишланган.

Унга кўра, уй ҳайвонлари хизмат кўрсатувчи ташкилотда мажбурий рўйхатдан ўтказилиши ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказилиши керак. Аҳолига қўшнилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилот розилиги билан бир турдаги биттадан ортиқ уй ҳайвони сақлашга рухсат берилмаслиги таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ҳайвонлар қутуришга қарши профилактик эмлашдан ўтказилиши, эгалари эса соат 22:00 дан 08:00 гача тинчликни таъминлаши лозим.

Tashkent City ҳудудида қуйидагиларни тақиқлаш таклиф этилмоқда:

  • уй ҳайвонларини умумий фойдаланиш жойлари, таълим ва тиббиёт муассасаларида сақлаш;
  • дўконлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг савдо ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудларига ҳайвонлар билан кириш;
  • ҳайвонларни бассейнлар, фавворалар ва одамлар кўп тўпланадиган бошқа жойларда чўмилтириш ёки ювиш;
  • 14 ёшга тўлмаган болалар ва маст ҳолатдаги шахслар томонидан ҳайвонларни сайр қилдириш;
  • ҳайвонларга шикаст етказиш, жароҳатланган ёки нобуд бўлган ҳайвонларни ташлаб кетиш;
  • санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматлари рухсатисиз ҳайвон сақлаш.

Уй ҳайвонларини сайр қилдиришда боғич ёки махсус мосламалардан фойдаланиш талаб этилади. Ҳайвоннинг бўйнида идентификация рақами кўрсатилган жетон бўлиши керак.

Агрессивлик намоён қилиш хавфи юқори бўлган итлар ва бошқа ҳайвонлар тумшуқбоғда ҳамда узунлиги очиқ ҳудудларда икки метргача, жамоат жойларида эса бир метргача бўлган боғичда олиб юрилиши лозим.

Боғич ва тумшуқбоғсиз сайр қилдиришга фақат махсус ажратилган майдонларда рухсат берилади. Бунда ҳайвон эгаси унинг қочиб кетиши ёки одамларга ва бошқа ҳайвонларга ҳужум қилишининг олдини олиши шарт.

Лойиҳага кўра, қаровсиз қолдирилган ёки боғичсиз юрган уй ҳайвонлари зоти, бўйнида тасма, идентификация жетони ёки тумшуқбоғи борлигидан қатъи назар, тутиб кетилиши мумкин.

Тутиб келинган ҳайвонлар махсус хизматларда беш кун давомида сақланади. Эгалари ветеринария паспортini тақдим этиш ва сақлаш харажатларини тўлаш орқали уларни қайтариб олиши мумкин.

Бундан ташқари, умумий фойдаланиш ҳудудларида қаровсиз уй ҳайвонларини боқиш тўлиқ тақиқланиши таклиф этилмоқда. Бундай ҳайвонлар пайдо бўлган тақдирда, хизмат кўрсатувчи ташкилот ёки ҳайвонларни тутиш хизматига зудлик билан мурожаат қилиш керак бўлади.

Ҳужжат лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 10 декабргача давом этади.

Манба: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали.

66
0

Изоҳ