Фармондаги янги тартибга кўра, биринчи марта қоидабузарлик содир этган ва фуқаролар ҳаёти ҳамда соғлиғи ёки бошқа шахсларнинг мулкига зарар етказмаган тадбиркорларга жарима солинмайди. Камчиликларни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади.
Шунингдек, 2027 йилдан 2028 йил охирига қадар ўрта ва йирик тадбиркорлар учун ташаббусли аудит ўтказиш механизми жорий этилади. Аудит ўтказилган давр учун солиқ аудити ўтказилмайди.
Аниқланган хато ва камчиликлар 30 кун ичида бартараф этилса, тадбиркорга молиявий жарима қўлланмайди. Эксперимент доирасида аудит ўтказиши мумкин бўлган ташкилотлар реестри Солиқ қўмитаси томонидан юритилади.
Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларида бир йил давомида ўтказиладиган такрорий текширувлар, камерал солиқ текширувидан ташқари, фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади.
Изоҳ