• 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 779 сўм
    -39.55
  • 13 734 сўм
    -54.39
  • 139 сўм
    -2.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:20

Тошкент ОТМ битирувчилари биринчи ишини энг узоқ излайди — рейтинг

Тошкентда ОТМни тамомлаган битирувчилар биринчи ишини топиши учун ўртача 3 ойдан ортиқ вақт талаб этилади. Энг тез ишга жойлашаётган битирувчилар Қашқадарё вилоятида қайд этилган.

50
0
uznews.uz

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги Битирувчилар сифати индекси (BSI)нинг дастлабки натижаларини эълон қилди. Тадқиқот доирасида 170 та олий таълим ташкилотини тамомлаган 249 432 нафар битирувчининг меҳнат бозоридаги натижалари ўрганилган.

Таҳлил қилинган кўрсаткичлардан бири — ишга жойлашиш тезлиги. Ўзбекистонда ОТМ битирувчилари ўқишни тугатганидан кейин биринчи марта ишга жойлашиши учун ўртача 2 ой 27 кун вақт кетади.

Таълим йўналишлари кесимида энг тез ишга жойлашаётганлар таълим соҳаси битирувчилари бўлиб, уларга ўртача 2 ой 4 кун керак бўлади. Кейинги ўринда гуманитар фанлар — 2 ой 9 кун.

Биринчи ишини энг узоқ излайдиганлар юридик йўналиш битирувчилари бўлиб, бу кўрсаткич 4 ой 20 кунни ташкил этади. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва гигиена соҳасида — 4 ой 19 кун, ижтимоий таъминот йўналишида эса 4 ой 5 кун.

Ҳудудлар бўйича натижалар:

  • Қашқадарё вилояти — 2 ой 8 кун;
  • Навоий ва Андижон вилоятлари — 2 ой 9 кун;
  • Наманган вилояти — 2 ой 14 кун;
  • Фарғона вилояти — 2 ой 16 кун;
  • Жиззах вилояти — 2 ой 18 кун;
  • Сурхондарё вилояти — 2 ой 19 кун;
  • Хоразм вилояти — 2 ой 20 кун;
  • Сирдарё вилояти — 2 ой 21 кун;
  • Тошкент вилояти — 2 ой 23 кун;
  • Бухоро вилояти — 2 ой 25 кун;
  • Самарқанд вилояти — 3 ой 3 кун;
  • Қорақалпоғистон — 3 ой 7 кун;
  • Тошкент шаҳри — 3 ой 13 кун.

Рейтингдаги 119 та ОТМ орасида битирувчилари энг тез ишга жойлашаётган муассаса Қарши халқаро университети бўлиб, бу ерда ўртача муддат 1 ой 4 кунни ташкил этган.

Кейинги ўринларда Тошкентдаги Вебстер университети таълим дастурларини амалга ошириш маркази — 1 ой 8 кун, Нордик халқаро университети — 1 ой 14 кун, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали — 1 ой 17 кун, Андижон давлат университети — 1 ой 18 кун.

Энг узоқ муддат эса Тошкентдаги ВГИК филиалида қайд этилган — 8 ой 13 кун. Ундан кейин Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали — 6 ой 1 кун, Губкин номидаги Россия нефть ва газ университетининг Тошкент филиали — 5 ой 21 кун, ISFT институти — 5 ой 13 кун ва Тошкент фармацевтика институти — 5 ой 10 кун билан қайд этилган.

Қизиғи, битирувчиларнинг ўртача даромади бўйича Тошкентдаги ВГИК филиали рейтингда биринчи ўринда туради.

50
0

Изоҳ