Янги тартибга кўра, пул ўтказишда қабул қилувчининг банк ҳисоб рақами ёки пластик карта реквизитларини киритиш талаб этилмайди. Бунинг учун унинг мобиль телефон рақамини кўрсатишнинг ўзи кифоя.
Бунинг учун телефон рақами фойдаланувчининг банк ҳисоб рақамига олдиндан боғланади. Бунда бир банк доирасида битта мобиль рақамни фақат битта ҳисоб рақамига боғлаш мумкин.
Пул ўтказмалари сутка давомида 24 соат ва реал вақт режимида амалга оширилади. Операцияни тасдиқлашдан олдин фойдаланувчига маблағ қабул қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, банки номи ва комиссия миқдори кўрсатилади.
Тартибда ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек, фирибгарликнинг олдини олиш бўйича талаблар ҳам белгиланган.
Фойдаланувчи исталган вақтда телефон рақамини банк ҳисоб рақамидан ажратиши мумкин.
Телефон рақами орқали пул ўтказиш имконияти аввалдан айрим тўлов сервисларида, жумладан Click ва Payme’да мавжуд эди. Янги тартибнинг фарқи шундаки, энди ушбу механизм ягона банк инфратузилмаси доирасида, Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали амалга оширилади.
Изоҳ