• 11 989 сўм
    29.28
  • 13 815 сўм
    54.07
  • 149 сўм
    -0.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 989 сўм
    29.28
  • 13 815 сўм
    54.07
  • 149 сўм
    -0.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:29

Ўзбекистонда тезликни оширганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди

Белгиланган тезликни 80 км/соатдан ортиқ оширган ҳайдовчиларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлар эса автомобилларини 6 ойдан 1 йилгача муддатга жарима майдончасига жойлаштириш таклиф этилмоқда.

109
0
uznews.uz

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлик учун жазони кучайтириш таклиф этилмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси ЎзЛиДеП фракцияси депутатлари томонидан кўриб чиқилди.

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги жазо чораси — автомототранспорт воситасини вақтинча олиб қўйиш киритилиши таклиф этилмоқда. Суд қарорига асосан қоидабузарларнинг транспорт воситалари 6 ойдан 1 йилгача муддатга жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.

Шунингдек, белгиланган тезликни 80 км/соатдан ортиқ оширганлик учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 26,8 миллион сўмгача жарима тайинлаш таклиф қилинмоқда. Агар транспорт воситасини вояга етмаган шахсга бошқариш учун бериш оғир оқибатларга олиб келса, бу ҳолат учун жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, йўлда безорилик қилиш, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, ноқонуний пойгалар ташкил этиш ва бошқа хавфли ҳаракатлар учун ҳам жавобгарлик чораларини кучайтириш режалаштирилмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, пойгалар фақат махсус ажратилган ҳудудларда, хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда спорт мусобақаси сифатида ўтказилиши мумкин.

Депутатлар ушбу ўзгаришлар йўлларда хавфсизликни таъминлаш, инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилганини таъкидладилар.

109
0

Изоҳ