Давлат хафвсизлик хизмати хабарига кўра, Божхона қўмитаси ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 2003 йилда туғилган шахснинг яшаш манзили кўздан кечирилди.
Натижада, хонадоннинг яширин омборхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган“Ортофен”, “Нейрокс”, “Тирозол”, “Сиофор” ва бошқа шу каби жами 28 турдаги 28 928 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мамлакатга ноқонуний йўллар билан олиб келинган ушбу дори воситаларининг тахминий қиймати 1,4 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳозирда дори воситаларига нисбатан экспертиза текширувлари тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ