Шу тариқа, Ўзбекистон расман 2027 йилги U-17 Осиё кубоги мезбони сифатида тасдиқланди. 2029 йилги мусобақа эса Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Шунингдек, ОФК Ижроия қўмитаси 2028 йилги U-23 Осиё кубоги мезбонини ҳам белгилади. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига Осиё саралаш босқичи вазифасини бажарадиган мазкур турнир Японияда ташкил этилади.
Бундан ташқари, йиғилишда клублар ва ёшлар мусобақалари регламентларига оид қатор ўзгартишлар ҳам тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, U-17 Осиё кубоги энди ҳар йили ўтказилади. Илгари мазкур мусобақа икки йилда бир марта ташкил этилар эди.
Изоҳ