• 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 19:42

"Хоразм гуручи" географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

Хоразм вилоятида етиштириладиган гуруч расман ҳудуднинг интеллектуал мулк объекти сифатида рўйхатдан ўтказилди.

55
0
Архив фото

"Хоразм гуручи" давлат реестрига географик кўрсаткич сифатида киритилди.

Хоразмда етиштириладиган гуруч юқори сифати, ўзига хос ҳиди ва бетакрор пазандалик хусусиятлари билан ажралиб туради. Бу хусусиятлар Амударё сувлари, унумдор тупроқ, қулай иқлим ҳамда авлоддан-авлодга ўтиб келаётган анъанавий етиштириш усуллари билан боғлиқ.

"Хоразм гуручи"нинг географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши маҳсулотнинг келиб чиқиши ва сифатини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади, номидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олади ҳамда истеъмолчиларга маҳсулотнинг ҳақиқийлигини кафолатлайди.

Маълумот учун, географик кўрсаткич — муайян ҳудудга тегишли маҳсулотнинг келиб чиқишини тасдиқловчи интеллектуал мулк объекти бўлиб, унинг сифати ва ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуднинг табиий ва бошқа омиллари билан боғлиқ эканини англатади.

55
0

Изоҳ