• 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:22

Тошкент "СЭС" бассейнларда чўмилгандан кейин оммавий касалланишлар ҳақидаги хабарларни рад этди

Пойтахтдаги барча бассейнлар доимий назорат остида бўлиб, улардаги сув мунтазам равишда лаборатория текширувларидан ўтказиб борилади.

79
0
AI / UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда бассейнларда чўмилгандан кейин аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, пойтахтда фаолият юритаётган 57 та бассейн бошқарма ва унинг туман бўлинмалари томонидан доимий назорат қилинади.

Режа асосида бассейнлардан олинган сув намуналари ҳар ой бактериологик ҳамда санитария-гигиена кўрсаткичлари бўйича лаборатория текширувидан ўтказилади.

Йил бошидан буён бассейнлардан олинган 1 044 та сув намунаси таҳлил қилинган. Санитария талабларига жавоб бермаган 7 та мавсумий бассейнда сув тўлиқ алмаштирилиб, ювиш ва дезинфекция ишлари амалга оширилган.

Бошқарма маълумотига кўра, ҳозирги кунга қадар бассейнларда чўмилиш билан боғлиқ заҳарланиш ёки юқумли касалликлар юзасидан бирорта ҳам шошилинч хабар келиб тушмаган.

Шу муносабат билан бошқарма ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган бундай маълумотлар тасдиғини топмагани ва ҳақиқатга мос келмаслигини билдириб, фуқароларни асоссиз хабарларга ишонмаслик ва уларни тарқатмасликка чақирди.

79
0

Изоҳ