• 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:08

Еревандан Тошкентга тўғридан-тўғри янги авиақатновлар йўлга қўйилди

Тошкент халқаро аэропортида Арманистоннинг FlyOne Armenia авиакомпаниясининг Еревандан амалга оширилган илк рейси кутиб олинди.

41
0
Uzbekistan Airports

Янги йўналиш бўйича парвозлар чартер асосида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.

FlyOne Armenia Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида мазкур йўналишда тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйган иккинчи авиаташувчига айланди. Бунгача, 2026 йил 2 июнь куни Shirak Avia авиакомпанияси ҳам Тошкент–Ереван йўналишида мунтазам парвозларни бошлаган эди.

FlyOne Armenia Арманистондаги энг йирик лоукостер ҳисобланади. Компания Еревандаги Звартноц халқаро аэропортида жойлашган бўлиб, Молдованинг FlyOne авиакомпаниясига қарашли ҳисобланади. Авиаташувчи Европа, Россия, Яқин Шарқ ва Осиёнинг ўнлаб шаҳарларига мунтазам ва чартер рейсларни амалга оширади.

41
0

Изоҳ