• 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 035 сўм
    -15.08
  • 13 711 сўм
    25
  • 151 сўм
    -1.83
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 19:54

Салар каналига чиқинди оқизган қурувчига 2,2 млрд сўмдан ортиқ товон тўлаш мажбурияти юкланди

Тошкент шаҳрининг Шота Руставели кўчасида қурилиш ишлари вақтида канализация қувурига шикаст етказилиб, оқова сувларнинг Салар каналига оқиб кетиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан экологлар текширув ўтказди.

96
0
uznews.uz коллажи

Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълум қилишича, текширув давомида «B.B.» МЧЖ томонидан кўп қаватли турар жой қурилиши жараёнида шаҳар канализация тармоғининг бир қисмига зарар етказилгани, оқибатда қувур ёрилгани аниқланган.

Шундан сўнг канализация чиқиндилари махсус насослар орқали ҳеч қандай тозалашсиз Яккасарой тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Салар каналига тўғридан-тўғри ташланган.

Лаборатория таҳлилларига кўра, зарур рухсатномаларсиз каналга қарийб 64 минг куб метр суюқ чиқинди оқизилган. Шу муносабат билан қурувчига 2,16 млрд сўм миқдорида товон пули тўлаш мажбурияти юклатилди.

Бундан ташқари, канализация қувурининг шикастланиши натижасида тупроқ ҳам ифлосланган. Тадқиқотлар давомида тупроқдаги нефть маҳсулотлари миқдори рухсат этилган меъёрдан ўртача 5,2 баробар юқори экани маълум бўлган. Ушбу қоидабузарлик учун қўшимча равишда қарийб 60 млн сўм товон белгиланди.

Натижада, қурувчи тўлаши лозим бўлган умумий компенсация миқдори 2,22 млрд сўмга етди.

96
0

Изоҳ