ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида кредит бериш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар ҳолати аниқланди.
Хусусан, хусусий банклардан бирининг Олмазор филиали банк хизматлари маркази юристи ва Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, муқаддам судланган 47 ёшли фуқаро ўзаро жиноий тил бириктирган.
Улар тадбиркорлик билан шуғулланишни режалаштирган фуқаронинг ишончига кириб, унинг номига 3,5 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит расмийлаштиришни ваъда қилишган. Улар ўз хизматлари учун кредит суммасининг 12 фоизини - 420 минг долларни талаб қилишган.
Жиноятчилар 50 минг доллар миқдорида аванс олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ