• 12 050 сўм
    61.42
  • 13 686 сўм
    21.8
  • 153 сўм
    -0.2
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 050 сўм
    61.42
  • 13 686 сўм
    21.8
  • 153 сўм
    -0.2
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 10:22

Тошкент аэропортида ширинликлар қадоқларида 4 кг дан ортиқ синтетик гиёҳванд модда аниқланди

Бангкок ва Шаржадан учиб келган йўловчининг юкидан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси топилган.

70
0
Видеодан кадр

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан Ўзбекистонга йирик миқдордаги синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринишнинг олди олинди.

Тошкент халқаро аэропортида Бангкок - Шаржа - Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Қозоғистон фуқаросининг қўл юки кўздан кечирилди.

Текширув давомида саккизта қадоқланган ширинликлар ва бешта пластик идишда жами 4,4 кг мефедрон синтетик гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Кейинроқ гиёҳванд моддаларни қабул қилувчи 20 ёшли Янгийўл шаҳри фуқароси қўлга олинди. У тақиқланган моддани Тошкентдаги меҳмонхоналардан бирида гиёҳванд моддаларни сотиш бўйича интернет-дўкон маъмури кўрсатмаси билан олиши керак эди.

Шахсий тинтув чоғида ушланган шахсдан пневматик тўппонча ҳам топилди ва тегишли тартибда олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

70
0

Изоҳ