• 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 18:53

Тошкентда 100 километрли пуллик айланма йўл қурилиши режалаштирилмоқда

Шунингдек, пойтахт марказидан янги халқаро аэропортгача бўлган пуллик автомагистрал қурилиши ҳам муҳокама қилинди.

67
0
uznews.uz

Хитойга амалга оширилган расмий ташриф доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков бошчилигидаги делегация China Railway Construction Corporation раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Музокаралар чоғида томонлар Тошкентни комплекс реновация қилиш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда шаҳарсозлик ва экология соҳаларида замонавий ечимларни жорий этиш истиқболларини муҳокама қилди.

Алоҳида эътибор пойтахт транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалаларига қаратилди. Жумладан, Тошкентда қўшимча пуллик автомобиль йўлларини қуриш, хусусан, узунлиги тахминан 100 километр бўлган пуллик айланма йўл ҳамда шаҳар марказидан келажакда қурилиши режалаштирилган янги халқаро аэропорт йўналишигача бўлган янги пуллик магистрал барпо этиш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими компанияга реновация ҳудудларидаги лойиҳаларда иштирок этиш, қурилиш ва маиший чиқиндиларни қайта ишлашга мўлжалланган махсус полигон қурилишида замонавий экологик стандарт ва технологияларни жорий этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Музокаралар давомида замонавий мактаблар, боғчалар, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга объектларни қуриш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Компания вакиллари билдирилган ташаббусларни ўрганишга қизиқиш билдириб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

67
0

Изоҳ